Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Назария амалиётда мустаҳкамланмоқда

Назария амалиётда мустаҳкамланмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида таҳсил олаётган талабалар назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаб бормоқда.

Ана шундай амалий машғулотларнинг навбатдагиси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг тажриба майдонларида ташкил этилди. Унда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари иштирок этди.

Институт олимлари томонидан дуал таълим тизими асосида ўтказилган машғулотларда талабалар ўз назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.

Машғулотлар давомида замонавий агротехнологиялар, экинларни парваришлаш ҳамда илмий ёндашув асосида ҳосилдорликни ошириш усуллари бўйича илмий асосланган маълумотлар тақдим этилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.