Наврўз муборак!

Азиз ватандошлар, ҳурматли аграр соҳа вакиллари!
Юртимизга орзиқиб кутилган, яшариш ва янгиланиш фасли — Наврўз кириб келмоқда. Шу муносабат билан сизларнинг барчангизни чин қалбимдан самимий табриклайман.
Наврўз — бу табиат уйғонадиган, ер кўкарадиган, инсон қалбида янги умидлар пайдо бўладиган қутлуғ айёмдир. Айниқса, қишлоқ хўжалигида бу давр янги мавсумнинг бошланиши, келажак ҳосил учун мустаҳкам асос қўйиладиган энг муҳим палладир.
Бугун далаларда иш бошланмоқда, фермер ва деҳқонларимиз катта ишонч билан янги марралар сари қадам қўймоқда. Бу жараёнда аграр соҳа олимларининг ҳиссаси алоҳида аҳамият касб этади. Сизларнинг йил давомида олиб бораётган илмий изланишларингиз, яратаётган инновацион ечимларингиз ҳосилдорликни ошириш ва соҳани ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Наврўз кунлари юртимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат янада мустаҳкамланади. Инсонлар бир-бирини қадрлаб, яхшилик қилишга интилади.
Шу гўзал айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик ва файз тилайман. Меҳнатингиз самарали, натижаларингиз баракали бўлсин!
Наврўзингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Шодмон Намозов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе