Навбатдаги картошка маҳсулотининг сифати ўрганиш тадбирлари Самарқанд туманида олиб борилди.

Жорий йилнинг 23-май куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори А.Тўраев раислигида ЗООМ платформаси орқали ўтказилган йиғилишида Қорақолпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар Агрохизматлар марказларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4704-сонли (06.05.2020) қарорининг бажарилиши юзасидан маълумотлар тўплаш вазифаси юклатилди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази ходимлари 27-май куни Самарқанд туманида бўлди.
Тўпланган маълумотлар таҳлилига кўра 2022-йил учун Самарқанд туманида жами 523 га майдонга картошка экиш режалаштирилган бўлиб амалда режа 100 % бажарилганлиги аниқланди.
Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг!
Wеб паге | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе