Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Нав

Нав
Кузги юмшоқ буғдойнинг “Обод” нави — барқарор ҳосил ва юқори сифат “Обод” — Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган бўлиб, 2022-йилдан Тошкент, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятлари учун истиқболли нав сифатида давлат реестрига киритилган кузги юмшоқ буғдой навидир. Асосий биологик ва хўжалик кўрсаткичлари: Пишиш муддати: 220–224 кун (эртапишар) Тури: Грекум Ўсимлик бўйи: 100–104 см 1000 дона дон вазни: 48–50 г 1 бошоқдаги дон сони: 60–65 дона Ҳосилдорлик: 77,2–80,5 с/га Дон сифати: Дон тури: “қимматбаҳо” Оқсил: 14,4 % Клейковина: 32,4 % Дон ялтироқлиги: 83,5 % Касаллик ва стресс омилларига чидамлилиги: Сариқ ва қўнғир зангга — ўта чидамли Иссиқлик ва шўрга — ўртача чидамли Занг касалликларига қарши кимёвий ишлов талаб этилмайди, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради Агротехник тавсиялар: Экиш меъёри: 4,0 млн дона унувчан уруғ/га (≈200 кг) Ўғитлаш: Н 180–210 | П 125–150 | К 60–80 кг/га Етиштириш шароити: суғориладиган ерлар Ўтмишдош экин: дуккакли экинлар Амалий устунликлари: Дон оғирлиги кенг тарқалган навларга нисбатан 10–15 % юқори Сув сарфи 10–15 % гача тежалади Занг хавфи юқори ҳудудлар ва жанубий минтақалар учун тавсия этилади Ўртача шўрланган тупроқларда ҳам юқори ҳосил кўрсатади “Обод” — замонавий селексия маҳсули, барқарор ҳосил ва сифатли дон кафолати. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.