Нав

Бодомнинг “Оқ марварид” нави — жанубий ҳудудлар учун янги истиқболли селексия ютуғи
“Оқ марварид” бодом нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба стансияси олимлари томонидан яратилган.
Дарахтнинг морфобиологик хусусиятлари:
Дарахт баландлиги: 3,0–3,5 м
Шоҳ-шабба диаметри: 2,0–2,5 м
Ўсиш кучи: ўртача
Гуллаш даври:
март–апрел ойларида
Ҳосилдорлик кўрсаткичлари:
Битта дарахтдан: 10–15 кг
Гектаридан: 7,0–7,5 тонна
Ушбу нав жанубий ҳудудларнинг агроиқлим шароитларига мослашган, барқарор ҳосилдорлиги ва дарахт тузилишининг қулайлиги билан ажралиб туради ҳамда бодомчиликни ривожлантиришда муҳим селексия материали сифатида баҳоланмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм |Факебоок |▶Ёутубе