Наманган вилояти Агрохизматлар маркази мутахассислари Тўрақўрғон тумани "Забардаст Ғайрат" ҳудудида

Туманда 2023 йил Ипак қурти боқиш ва пилла олиш учун 3390 та қутида ипак қури парвариш қилинмоқда. Уларнинг 1500 таси Хитой давлатидан келтирилган гибрид уруглар 1890 таси маҳаллий уруглар ҳисобланади. Ҳар бир қутида 19 граммдан қурт бўлиб 62-65 кг дан пилла олиш режалаштирилган. Ҳозирда туманнинг барча ҳудудларида қурт тарқатиш ишлари олиб борилмоқда
Ипак қуртнинг Қуртлик даври моноволтин зотларда 25—27 кун, биволтин зотларда 20 кун. Шу даврда қурт 4 марта пўст ташлаб, 5-ёшни ўтайди ва пилла ўрашга киришади. Пилла ўраш 3 кун давом этади. Қурт пилла ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври ҳароратга қараб, 2—3 ҳафта давом этади. Ғумбак танаси дуксимон бўлиб, хитин билан қопланган, ҳаракатланмайди. Ривожланиш давом этиб, ғумбак капалакка айланади
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе