МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА: АГРАР СОҲАДАГИ ЮТУҚЛАР РАҚАМЛАРДА

ҒАЛЛАЧИЛИК — МЎЛ ҲОСИЛ ВА ЯНГИ ЁНДАШУВЛАР!
10 МИЛЛИОН ТОННА — УЛКАН МАРРА САРИ!
Юртимизда ғаллачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва халқимиз дастурхонини сифатли дон маҳсулотлари билан таъминлаш борасида муҳим натижаларга эришилмоқда.
2026-йилда ғаллачиликда 10 миллион тонна ҳосил олинди.
944,1 МИНГ ГЕКТАР — МЎЛ ҲОСИЛ ПОЙДЕВОРИ!
Жорий йил ҳосили учун республика бўйича суғориладиган 944,1 минг гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилди.
БУ НАТИЖАЛАРГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛМОҚДА?
ЯНГИ ЁНДАШУВ — УРУҒНИ ТИНДИРИБ ЭКИШ!
Ғаллачиликда уруғлик донни тиндириш орқали экишга тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилди.
Бу уруғларнинг сифатини ошириш, бир текис униб чиқишини таъминлаш ва келгусида юқори ҳосил олиш учун муҳим қадам бўлди.
— ЮҚОРИ ҲОСИЛЛИ НАВЛАР ВА СИФАТЛИ УРУҒ!
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил навларни танлаш ва уруғчилик тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
— ИЛМ ВА ЗАМОНАВИЙ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР!
Суғориш, озиқлантириш ва бошқа агротехник тадбирлар илмий тавсиялар асосида амалга оширилмоқда.
— ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА ТЕЗКОР ЎРИМ!
Юқори унумли техникалардан фойдаланиш орқали ҳосилни ўз вақтида ва нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишга эришилмоқда.
4 МИЛЛИОН ТОННАГА ЯҚИН САҚЛАШ СИҒИМИ!
ℹРеспубликадаги дон корхоналари ва қабул масканларида 3 миллион 969 минг тонна донни сақлаш имконияти яратилди. Бу етиштирилган ҳосилни сифатли қабул қилиш ва сақлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
944 минг гектардан ортиқ майдон, 10 миллион тонналик улкан марралар, уруғни тиндириб экиш каби янги ёндашувлар, замонавий технологиялар ва бозор тамойиллари — булар Ўзбекистон ғаллачилигининг янги босқичдаги ютуқларидир!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм