Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Қадрли юртдошлар, аграр соҳа илм-фани фидойилари!
Сизларни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси номидан самимий табриклаймиз!
Мустақиллик — халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти, эркин ва фаровон ҳаётимиз, юртимиз тараққиёти ва бунёдкорлигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Бугун мамлакатимиз тараққиётида аграр соҳанинг ўрни тобора юксалиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги илм-фани, инновациялар ва замонавий билимлар эса соҳани янги босқичга олиб чиқишнинг муҳим омилига айланмоқда.
Янги нав ва технологиялар яратиш, илмий изланишлар олиб бориш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш йўлида меҳнат қилаётган олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ҳамда аграр соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган барча фидойи инсонларнинг меҳнати юксак эътирофга лойиқ.
Зеро, илм-фан ва инновацияларга таянган қишлоқ хўжалиги — мўл ҳосил, озиқ-овқат хавфсизлиги ва халқимиз фаровонлигининг муҳим гаровидир.
Шу қутлуғ айёмда барча аграр соҳа вакиллари, илм-фан фидойилари ва юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, эзгу мақсадлар йўлида куч-ғайрат ҳамда янги муваффақиятлар тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин, халқимиз фаровон бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе