Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мустаҳкам ҳамкорлик – келажак пойдевори

Мустаҳкам ҳамкорлик – келажак пойдевори
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тобора ривожланиб бораётгани, барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани билан аҳамиятли. Жумладан, "Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми" доирасида бўлиб ўтган учрашувлар ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитойнинг “ЖИНҲАИ Течнологй” компанияси вакиллари билан учрашди. Унда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда чорвачиликни ривожлантириш устувор вазифа сифатида қаралаётгани қайд этилди. Бинобарин, Хитойнинг балиқчилик соҳасида жуда ҳам катта мактаби бор эканини инобатга олиб, нафақат балиқ касаллигига қарши курашишнинг янги технологиялари, балки, ҳайвон касалликларини олдини олиш борасида ваксинага бўлган талабни қондириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Ўз навбатида, “ЖИНҲАИ Течнологй” компанияси инвестицияси асосида Ўзбекистонда чорва молларини юқумли касалликлардан асраш бўйича ваксина ишлаб чиқарадиган ҳамкорликдаги қўшма корхона ташкил этиш масаласи ўртага ташланди. Айтиш керакки, бу корхонанинг ташкил этилиши орқали нафақат юртимиздаги чорва молларини арзон, сифатли, халқаро сертификатга эга ваксина билан эмлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган сут ва гўшт маҳсулотни чет элга экспорт қилиш учун ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.