мунозара

Сифатли кўчат қандай етиштирилади?
Ҳосилдор боғ ва сифатли маҳсулот доим боғбоннинг орзуси бўлиб келган. Орзуларни ушалтириб, реал воқеликка айлантириш эса сифатли кўчатни талаб қилади. Очиғи, бугун айни йўналишда тирикчилик қилаётган тадбиркорларнинг сони ҳам оз эмас. Лекин бозордан сотиб олинган кўчат ҳар доим ҳам кутилган натижани бермайди. Масала шундаки, сифатли кўчат учун кучли пайвандтаг ва харидоргир мева берувчи пайвандуст керак. Бу энди илм аҳли ечадиган масала.
Ростдан ҳам бугун кўчатчилик борасида ечимини кутаётган масалалар кўп. Тўғри, олимлар бу иш билан узлуксиз шуғулланиб келишади. Лекин ўзгариб бораётган иқлим, сув ресурсларининг тобора камайиши ва тупроқнинг шўрланиш даражаси ортиши каби омиллар кўчатчиликда ҳам янгича илмий изланишлар ва инновацион ечимларни талаб қилмоқда.
⌛ Бугун Миллий марказда ташкил этилган драйвер илмий лойиҳаларнинг муҳокамасида ҳам ушбу масаланинг илмий ечими ҳақида сўз борди.
Унда академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Жамол Файзиевнинг “Мева ўсимликлар навлари ва пайвандтагларини оналик боғларини бойитиш ва кўчатини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги тақдимотида бу ҳақда батафсил маълумотлар тақдим қилди.
Тақдимот сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Сифатли кўчат етиштириш ва пайванд қилиш борасида ўз билимлрингизни бойитмоқчи бўлсангиз юқоридаги видеороликни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали тамоша қилишни тавсия қиламиз.
Бизни кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе