МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари таъсис этилган эди.
Навоий вилояти ҳокимлигида турли соҳа вакилларига мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали топширилди.
Навоий вилоят агрохизматлар маркази раҳбари Зарипов Ҳабиб Салимович ҳам тақдирланганлар қаторидан жой олди.
АКИС УЗБЕКИСТАН