Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мулоқот

Мулоқот
Уммонлик мутахассислар билан учрашув Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Халқаро Нордик университети билан ҳамкорликда Уммон Султонлигида жойлашган “Греен Оасис АГ“ компанияси раҳбари Муҳаммад Саад Али билан учрашув ташкил этилди. Учрашувга Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф қилинди. Ушбу компаниянинг асосий йўналиши қишлоқ хўжалиги бўлиб, турл ўғитлар, ўстириш стимуляторлари ва бошқа зарур воситалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. – Бизнинг мақсадимиз органик ва ноорганик формулаларга асосланган ўғитлар ишлаб чиқиш, Уммон ва бутун дунёда барқарор келажак учун интеграциялашган қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашдир, – деди мулоқотда компания раҳбари Муҳаммад Саад Али. “Греен Оасис АГ“ компанияси раҳбари Муҳаммад Саад Али фермерлар билан мулоқот қилар экан, ўсимликлар ва экинларда сўнгги пайтларда кўп учраётган касалликлар хусусида қизиқди. Фермер ва деҳқонларни қийнаётган касалликларни баратараф этиш юзасидан тавсиялар бериш ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. ⌛ Компания вакиллари ва фермерлар ўртасидаги ўзаро мулоқот қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Фермерлар таклиф қилинаётган биологик маҳсулотларнинг афзалликллари, компаниянинг режалари ҳақидаги саволларига батафсил жавоб олди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.