Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мулча қўлланган майдонда ошқовоқ ривожланиши тезлашди

Мулча қўлланган майдонда ошқовоқ ривожланиши тезлашди
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансиясида дала четларига экилган ошқовоқларда мулчалаш технологиясининг самарадорлиги амалий тажриба орқали яққол намоён бўлди. 2026-йил 7-май куни бир вақтда экилган ошқовоқларнинг ривожланишида сезиларли фарқ кузатилди. Оддий тупроққа экилган ўсимликлар ҳали вегетатив ривожланиш босқичида бўлса, полиетилен плёнка (мулча) остида етиштирилган ошқовоқларда йирик мевалар шаклланиб, ривожланиш жараёни анча илгарилагани қайд этилди. Мутахассислар фикрича, бундай натижа мулчалаш технологиясининг тупроқдаги намлик ва ҳарорат режимини яхшилаши билан боғлиқ. Полиетилен плёнка тупроқ намлигининг буғланишини камайтиради, илдиз қатламида барқарор ҳароратни сақлайди ҳамда ўсимликнинг сув ва озиқа моддаларини ўзлаштиришини яхшилайди. Айниқса, Қашқадарёнинг қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида мулча остидаги тупроқ ҳароратининг оптимал даражада сақланиши илдиз тизими фаолиятини кучайтириб, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларини жадаллаштиради. Натижада экиннинг фенологик босқичлари тезроқ кечади ва ҳосил шаклланиши эрта бошланади. Мазкур тажриба мулчалаш технологияси сабзавот-полиз экинларини етиштиришда самарали агротехник усуллардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.