Монография

Буғдой касалликлари бўйича янги илмий монография чоп этилди!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида
Буғдой (Тритикум аестивум Л.) ўсимлигини касаллантирувчи арпанинг сариқ паканалик вирусининг тарқалиши ва диагностикаси
номли монография чоп этилди.
Монографияда илк бор комплекс ёндашув асосида қуйидаги масалалар ёритилган:
буғдой ўсимлигининг таксономияси ва умумий биологик тавсифи;
буғдойни касаллантирувчи вирусларнинг биологик хусусиятлари;
арпанинг сариқ паканалик вирусининг асосий касаллик аломатлари;
вируснинг табиатда тарқалиши ва юқиш йўллари;
касалликни тарқатувчи векторлар ва замонавий диагностика усуллари ва лаборатория ёндашувлари.
Монография: батафсил танишиш учун
Ушбу монография буғдой етиштиришда ҳосилдорликка жиддий хавф солувчи вирусли касалликларни эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва илмий асосда баҳолаш учун муҳим манба ҳисобланади.
Нашр олимлар, селексионерлар, фитопатологлар, агрономлар, докторантлар ва соҳа мутахассислари учун амалий ва назарий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.
Илм-фан ва амалиёт уйғунлигидаги ушбу ҳамкорлик мамлакатимизда дончилик соҳасини барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
ЎГРИТИ ахборот хизмати
Телеграм Инстаграм Факебоок WЕБ
https://t.me/OGRITI_Uzbekistan