Мўғулистон давлати билан ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Бугун пойтахтимиздаги "Интернатионал Ҳотел Ташкент" меҳмонхонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги тараққиётга тўсқинлик қилаётган минтақавий ва глобал даражадаги асосий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида халқаро форуми доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Мўғулистон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазири Жадамбар Енкҳбаяр билан учрашув ўтказди.
ℹУчрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан Мўғулистон давлати билан қишлоқ хўжалигининг бир қатор тармоқлари, айниқса чорвачилик йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш зарурлиги, бунда Мўғулистон тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш муҳим масала эканлиги айтиб ўтилди.
Ўз навбатида Мўғулистон томони Ўзбекистон энг муҳим стратегик ҳамкор эканлигини, бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсати муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаб ўтди.
ℹБундан ташқари икки давлат ўртасида экспорт-импорт алоқаларини мустаҳкамлаш борасида логистика масаласи ҳам долзарб эканлиги қайд этиб ўтилди.
Учрашув якунида И.Абдураҳмонов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида имкониятлар кенг эканлигини, бу борада ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм