Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Модернизация ишларига бағишланган лойиҳалар тақтимоти бўлиб ўтди

Модернизация ишларига бағишланган лойиҳалар тақтимоти бўлиб ўтди
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Билим ва инновациялар миллий маркази(АКИС) ҳамда Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти биноларини модернизация қилиш лойиҳалари билан танишди. Лойиҳаларни Миллий марказ директори Ш.Отажонов тақдим этди. Тақдимот давомида АКИС биносини тубдан модернизация қилиш, энг сўнгги технологияларни ҳудудга жалб қилиш, энг муҳими ҳудудда дарахтлар сонини кўпайтириш борасида Марказ директори томонидан таклифлар берилди. Бундан ташқари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги бир қанча маъмурий биноларни модернизация ҳамда реконструксия қилиш борасида ҳам таклифлар берилди. Тақдимот сўнгида вазир Иброҳим Абдураҳмонов лойиҳага хориж мутахассисларини жалб қилиш ҳамда ишларни жадаллаштириш борасида ўз таклифларини айтиб ўтди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.