Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Мисрлик олимлар билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда

Мисрлик олимлар билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда

Миср Араб Республикасининг “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” компанияси президенти Муҳаммад Салама Ўзбекистонга хизмат сафари доирасида Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди.

Ўтказилган суҳбатлар ва ўрганишлар давомида меҳмон сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳаларидаги янги ютуқлар, жумладан картошка селексияси ва уруғчилик, ҳамда “ин-витро” усулида бирламчи уруғчиликни ташкил этиш тажрибалари билан танишди. У институт фаолиятига юқори баҳо бериб, мазкур соҳалардаги илмий ютуқларни Миср билан ҳамкорликда ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” (ЭФК Планц) — Мисрда жойлашган замонавий лаборатория бўлиб, у “ин-витро” усулида   қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда мевали дарахтларнинг вируссиз кўчатлари ва уруғларини етиштиришга ихтисослашган. Компания халқаро даражадаги ҳамкорлик лойиҳаларида фаол иштирок этади.

Шунингдек, институт ва “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.