Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мисрлик олимлар билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда

Мисрлик олимлар билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда
Миср Араб Республикасининг “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” компанияси президенти Муҳаммад Салама Ўзбекистонга хизмат сафари доирасида Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди. Ўтказилган суҳбатлар ва ўрганишлар давомида меҳмон сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳаларидаги янги ютуқлар, жумладан картошка селексияси ва уруғчилик, ҳамда “ин-витро” усулида бирламчи уруғчиликни ташкил этиш тажрибалари билан танишди. У институт фаолиятига юқори баҳо бериб, мазкур соҳалардаги илмий ютуқларни Миср билан ҳамкорликда ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” (ЭФК Планц) — Мисрда жойлашган замонавий лаборатория бўлиб, у “ин-витро” усулида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда мевали дарахтларнинг вируссиз кўчатлари ва уруғларини етиштиришга ихтисослашган. Компания халқаро даражадаги ҳамкорлик лойиҳаларида фаол иштирок этади. Шунингдек, институт ва “ЭФС Планц Тиссуе Културе С.А.Э.” компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.