Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мирзачўлда мўл ҳосил: Пахталар деярли теримга тайёр

Мирзачўлда мўл ҳосил: Пахталар деярли теримга тайёр
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Жиззах вилоятига ишчи ташрифи давомида Мирзачўл туманидаги “Бибинур, Зиёда” фермер хўжалигининг пахта далаларида амалга оширилаётган замонавий агротехник тадбирлар ўрганилди. Умумий майдони 61,5 гектар бўлган далаларда ғўзанинг серҳосил навлари замонавий агротехник ёндашувлар асосида 76×10 схемада қўшқатор усулида экилган. Шунингдек, майдонларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ишлари белгиланган услубий қўлланма талаблари асосида ташкил этилган. Айни пайтда ғўза навларининг ривожланиш ҳолати барқарор. Этефон ва Авгурон препаратларининг белгиланган меъёрлар асосида қўлланилиши, дефолиация ва десикация тадбирларининг тўғри ташкил этилиши натижасида далалардан юқори ҳосил олиш кутилмоқда. Ўрганиш давомида вазир далаларда олиб борилаётган агротехник тадбирларни ижобий баҳолаб, мавсум давомида фермерлар учун ташкил этилган семинарларда берилган тавсия ва кўрсатмалар амалиётда изчил қўлланаётганини таъкидлади. Шунингдек, ҳосилни йиғиб-териб олишга шошилмасдан, ғўзанинг пишиб етилиш жараёнларини инобатга олган ҳолда теримни мақбул муддатларда ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.