Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий тил – миллий бирлик воситаси

Миллий тил – миллий бирлик воситаси
Бугун Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар, давлат тилини жорий қилиш борасидаги фаолиятни жамоатчилик асосида ташкил этишга масъул этиб белгиланган ташкилотчилар ходимлари учун амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Эшмирза Абдуалимов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатида мавқейини мустаҳкамлаш, тил сиёсатини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг, семинарга таклиф этилган бир қатор соҳа мутахассислари ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар борасидаги фаолиятни режалаштириш, уларни тизимли равишда ўтказиш ва натижадорлигини оширишнинг ўзига хос жиҳатлари, касбий фаолиятда ва тарғибот ишларида нотиқлик маҳорати ва коммуникатив компетентлик мавзуларида тақдимотлар ўтказишди. ▶Шунингдек, семинарда маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликдаги фаолиятнинг ўзига хос жиҳатлари, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил қилишнинг амалий жиҳатлари ҳамда ташкилот ва муассасаларда давлат тилида иш юритиш тартиб-қоидалари бўйича ўз жамоаларида амалга ошириши лозим бўлган вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Маълумот ўрнида, 107 нафар иштирокчини ўзида жамлаган амалий семинар 6-7-январ кунлари бўлиб ўтади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.