Миллий марказда яна бир анъана йўлга қўйилди

Энди тизимдаги илмий-тадқиқот институтларида фаолият кўрсатаётган олимларнинг хорижий илмий муассасаларга амалга ошириладиган хизмат сафарларида олган таассуротлари ва орттирган тажрибалар юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилади.
Ана шундай давра суҳбати бугун илк бор ташкил этилди. Унда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Ф. Расулов ва мазкур институтнинг лаборатория мудири Р.Мавлянова Тайланд Қироллигида ташкил этилган “Девелопмент оф Вегетабле Бреединг Скиллс ин Асиа” Дастури доирасидаги “Пеппер анд Томато Бреединг” мавзусидаги тренингда иштироки юзасидан ҳамкасбларига ўзлари орттирган тажрибалар ҳақида сўзлаб берди.
Ф. Расуловнинг таъкидлашича, тренинг давомида олинган билимлар илмий-тадқиқотларни ҳалқаро стандартларга мувофиқ самарали ташкил этиш ва лойиҳада белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга имкони беради.
⌛ Бутунжахон Сабзавотчилик Маркази (Wорлд Вег) лойиҳа менежери доктор Дерек билан музокаралар ўтказилди. Асосий тадқиқот лойиҳаси учун саминар давомида ўзимиз томонимиздан баҳоланган помидордан 9 та, ширин қалампирдан 6 та, аччиқ қалампирдан 17 намуналарини Ўзбекистон олиб келиш бўйича келишувга эришилди. Бутунжахон Сабзавотчилик Маркази қовоқдошлар бўйича мутахассис доктор А.Компогридис билан тадқиқот учун янги қовоқ намуналарини 15 таси Ўзбекистонга юборилади.
– Ушбу тренингда иштирок этган Қирғиз Республикаси Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори институтимиз билан ҳамкорлик Меморандумини тузиш истагини билдирдилар ва биз иккала институт маъмурияти ўртасида кейинги музокаралар ўтказишга ёрдам беришни маълум қилдик. Шунингдек, Ветнам мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти билан ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, – деди Ф. Расулов маърузаси якунида.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе