Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий марказда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларига кўмаклашиш бўйича маслаҳат-кенгаш таъсис этилди

Миллий марказда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларига кўмаклашиш бўйича маслаҳат-кенгаш таъсис этилди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларига кўмаклашиш бўйича маслаҳат-кенгаш органининг асосий вазифалари, функсиялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилашга бағишланган илк йиғилиши бўлиб ўтди. Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган гендер тенглик ва оила масалалари бўйича халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширади. Йиғилишда Маслаҳат кенгаши раиси, ўринбосари ва аъзоларининг вазифалари таништирилди ва раис сифатида Миллий марказ бўлим бошлиғи Шаҳноза Обиджоновна Эргашева номзоди тасдиқланди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.