Миллий марказда “Ўзбекистон-Хитой” Янлин инновацион агротехнопарки ташкил этилади

Хабарингиз бор, айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Хитойнинг Шензи провенсияси Янлин шаҳрида бўлиб ўтаётган 31-Халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркасида иштирок этмоқда. Фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Миллий марказ ҳузурида агротехнопарк ташкил этиш лойиҳасини тақдимот қилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий давлат ташрифида икки мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган келгуси ҳамкорлик режалари доирасида амалга оширилмоқда.
⌛Миллий марказ ҳузурида ташкил этиладиган мазкур инновацион агротехнопарк эркин иқтисодий ҳудуд мақомига эга бўлиб, келгусида унга резедент бўлиб кирган қишлоқ хўжалиги субектларига тегишлича имтиёз ва преференсиялар тақдим этади.
Агротехнопаркда шунингдек, юқори самарадор қишлоқ хўжалиги экинлар ва техникаларнинг демострацион майдони мавжуд бўлади. Ҳамда у ерда замонавий уруғчилик ва кўчатчилик имконияти ҳам ташкил этиш кўзда тутилмоқда, натижада тайёр уруғ ва кўчатларни фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб бериш механизми ҳам жорий этилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе