Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий марказда бўлаётган бугунги тақдимотларда пахтачилик соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба стансиялар вакиллари қатнашмоқда.

Миллий марказда бўлаётган бугунги тақдимотларда пахтачилик соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба стансиялар вакиллари қатнашмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда пахтачилик соҳасидаги таянч илмий муассаса ҳисобланган ПСУЕАИТИнинг ҳудудларда 11 та тажриба стансиялари мавжуд. Жами ер майдони 1658,4 гектарни, ундан суғориладиган майдон эса- 1566,8 гектарни ташкил этади. Институт қошидаги тажриба стансияларнинг таркиби ва илмий салоҳияти ҳақида институт директори ўринбосари Шарофиддин Каримов ўз тадқимотида маълумот берди. 2023-йилда тизим бўйича 44млрд 203млн даромад олинган бўлса, 2024-йилда бу кўрсаткични 67,8млрд сўмга етказиш режа қилинган. Шунингдек, ҳудудий тажриба стансияларда илмий салоҳиятни 52,8% дан 65%га ошириш, илмий ишланма ва технологияларни кенг тадбиқ этиш ва кластерлар билан ҳамкорликларни кучайтириш режалари устувор эканлиги ҳақида сўз борди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.