Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий марказ тизимидаги энг ёши улуғ илмий муассаса бу- Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Миллий марказ тизимидаги энг ёши улуғ илмий муассаса бу- Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти
Институт 1898-йилда Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба стансияси сифатида ташкил этилган. Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба стансияси дастлаб боғдорчилик, узумчилик билан бир қаторда пахтачилик, сабзавотчилик, толали экинлар, шоли, ғалла ва озуқа экинлари устида тадқиқотлар олиб борган. Кейинчалик ушбу стансия негизида бир қатор янги илмий муассасалар, тармоқ тажриба стансиялари ташкил топган, кейинчалик улар алоҳида институтларга айлантирилган. Кеча биз ўтказган сўровномада, кузатувчиларнинг катта қисми иккита илмий-тадқиқот институти вариантини танлашган. 42% қисми 115 нафар кузатувчи Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, 34 % қисми яъни 94 нафар кузатувчи эса Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти жавобини танлаган. Бу ҳолат сўровномада иштирок этган иштирокчиларнинг етарлича маълумотга эга эмаслигини кўрсатди. Эслатма: Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳам 1922-йилда Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба стансияси пахта селексия стансияси сифатида ташкил этилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.