Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Бошоқли дон, дуккакли ҳамда ем-хашак экинларининг янги навларини яратиш ва етиштиришда инновацион…

технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсия давом этмоқда.
Анжуманнинг амалий қисми институтнинг тажриба даласида ўтказилмоқда. Иштирокчилар сўнгги йилларда яратилган буғдойнинг янги навлари билан танишиб, уларнинг хусусиятлари ва афзалликларини ўрганишяпти.
Институт директори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Равшанбек Сиддиқлов конференсия иштирокчиларига ғаллачиликдаги долзарб вазифалар юзасидан маълумот ва тавсиялар бериб, халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишларга оид натижаларни ҳам тақдим этмоқда.
Анжуманда хорижий давлатлардан соҳа олимлари, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, мутахассислар ва фермерлар фаол иштирок этишмоқда.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе