Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Самарқанд вилоятида

⌛Шуҳрат Отажонов бугун Самарқанд вилояти Агрохизматлар марказида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бино қурилиши, дизайни ва яратилиши лозим бўлган зарур шарт-шароитлар ҳақида кўрсатма ҳамда топшириқлар бериб ўтди.
Шундан сўнг, Миллий марказ ва Жанубий Корея давлатининг “Агро Солутион Кореа” компанияси билан ҳамкорликда қурилган “Смарт иссиқхона” фаолияти билан ҳам танишди
Мазкур иссиқхона вилоятнинг Оқдарё туманида 18 сотих майдонда қурилган бўлиб, барча жараёнлар автоматлаштирилган. Дастлаб бу ерда икки хил усулда қулупнай етиштирилиши кўзда тутилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе