Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Бурҳан Демирокни қабул қилди.

Бурҳан Демирок Туркия элчисининг Қишлоқ хўжалиги маслалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида муносабатларини янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилиб келмоқда.
Мазкур йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Туркиядан олиб келинадиган ғўза уруғини сифатли, қисқа муддатларда ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мамлакатимизга келтириш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркиянинг ТАГЕМ ва ТИКА ташкилотлари билан алоқаларимизни янада кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар ва илмий кадрлар алмашинувини ривожлантириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ