МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ ПАЙВАНД ҚИЛИШ

Мевали дарахтларни пайванд қилиш баҳорги энг муҳим агротехник тадбирлардан биридир. Бу ҳақиқий жарроҳлик амалиёти ҳисобланиб, жараён мобайнида ўсимликнинг бир қисми бошқа бир ўсимликнинг танасига қўшилиши ва уйғунликдаги ҳосилни олишга эришиш учун кўчириш ишлари ўтказилади.
Мевали дарахтларни пайванд қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бизнинг ушбу видеомизда искана пайвандлаш технологияси ҳақида ҳикоя қилинади. Бундай пайвандлаш қандай амалга оширилганлиги ва нима учун бундай қилиниши кераклиги ҳақида Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг кичик илмий ходими Мирносир Исроилов маълумот берди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе