Мевали дарахтларни оқлаш тадбири

⏱Мевали дарахтларни оқлаш уларни қишки-баҳорги даврда қуёш куйиши ва совуқлардан ҳимоя қилади. Оқартирилган танаси қуёш нурларини қайтариб, пўстлоқнинг қизиб кетиши ва кечаси ҳарорат пасайганда ёрилишининг олдини олади.
Қишда қор устидан акс этган қуёш нури айниқса дарахтнинг жанубий томонида пўя ёрилишларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис мевали дарахтларни кеч кузда ёки эрта баҳорда, дарахт уйғонишидан олдин оқлаш тавсия этилади.
Оҳак эритмасини тайёрлашдан олдин:
Оқлашдан аввал дарахт танаси эски ва кўчиб турган пўстлоқлардан тозаланади. Чунки бу жойларда зараркунандалар қишлаб қолиши мумкин.
Тозалашдан сўнг дарахт танасини фунгицидлар, масалан, 5% ли мис купороси эритмаси билан дезинфексия қилиш тавсия этилади.
Эритма таркиби:
Оҳак эритмасига қўшимча равишда:
мис купороси — замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилиш учун;
ПВА елими — эритманинг пўстлоққа яхши ёпишиши ва узоқ сақланиши учун қўшилади.
Ёш дарахтларнинг нозик пўстлоғини куйдирмаслик учун оҳак консентрацияси пастроқ бўлиши керак. Баъзи манбаларда ёш ниҳоллар учун оҳак ўрнига оддий бўр ишлатиш тавсия этилади.
Оҳак суриш қалинлиги:
Оҳак қатлами жуда қалин бўлмаслиги лозим, акс ҳолда у кўчиб тушади. Одатда 2 қатлам қилиб суртиш етарли бўлади.
Тавсия этиладиган эритма рецепти (10 литр сувга):
2 кг сўндирилган оҳак
300–350 г мис
100–150 г ПВА елими
Бизни кузатишда давом этинг!
WЕБ САЙТ ТЕЛЕГРАМ ИНСТАГРАМ ФАКЕБООК ЁУТУБЕ