МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ АСРАШ БЎЙИЧА АГРО ТАВСИЯЛАР
Мамлакатимизга кириб келган совуқ оқим албатта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилига таъсир этмай қолмайди. Айниқса мевали дарахтларни бу мавсумда асрай олиш жуда муҳим. Навоий вилоят агрохизматлар маркази масъуллари мазкур масалада уйма уй агротавсиялар бериб боришмоқда.
Хусусан, ҳаво совиб кетган пайтларда ҳосилни сақлаб қолиш учун боғнинг ҳар жой-ҳар жойига похол, похол аралашган гўнг, хазон, қипиқ кабиларни тутатиб қўйиш ва буни безарар амалга ошириш усули тўғрисида маълумотлар бериб борилаяпти.
Айтиш керакки, бу билан дарахтларнинг совуши бирмунча камаяди ва бу йилги ҳосилни кўп қисми сақлаб қолинади. Дарахтлар гуллаган пайтда ёққан қорни тушириб юбориш керак. Чунки тажрибада кўрилганда гул шохларидаги қори силкитиб, тушириб юборилган боғлардаги дарахтлар, ҳеч қандай чора кўрилмаган боғлардаги дарахтларга қараганда кўпроқ ҳосилни сақлаб қолганлиги кузатилган.
Айниқса пайвандланган кўчатлар куртагини совуқлардан сақлашга катта эътибор қаратиш керак. Пайванд қилинган куртак баҳорда униб чиққандан сўнг совуқ урадиган бўлса, барча ишлар зое кетади. Чунки, куртак бошқа униб чиқмайди.
Яна бир йўли шуки, совуқ олдидан боғларни кўп сув қўйиб суғорилади. Бунда одатдаги суғоришдан бошқачароқ яъни сувни ёппасига бостириб қўйилади. Бу ердаги иссиқликни сақлаб қолади.