Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Медиа саводхонлиги ва ахборот мустақиллиги – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусидаги пресс-тур давом этмоқда

Медиа саводхонлиги ва ахборот мустақиллиги – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусидаги пресс-тур давом этмоқда
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилган “Асал сифатини таҳлил қилиш” лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу лабораторияда олиб борилаётган илмий изланишлар, айниқса, табиий асалнинг сифати, таркиби ва истеъмолга яроқлилигини аниқлаш услублари журналистларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, иштирокчилар Озиқ-овқат маҳсулотларини музлатиш ва сақлаш технологияси марказида бўлиб, бу ерда маҳсулотларнинг сифатини сақлаб қолиш, уларнинг сақлаш муддати ва истеъмол хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган инновацион технологиялар билан танишдилар. ℹ Маълумот ўрнида, ушбу пресс-турда 50 дан ортиқ матбуот котиблари, босма нашр ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Улар учун ушбу пресс-тур нафақат илмий-амалий жараёнлар билан танишиш, балки университетнинг илмий салоҳияти, инновацион лойиҳалари ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконини яратмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.