МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази вакиллари иштирокида узумчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича қилинаётган ишлар, узум етиштиришни кўпайтириш ва уни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда ички бозор ва экспортга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган МАТБУОТ АНЖУМАНИ бошланди.