Масъулият билан ишга ёндашиш ҳар бир раҳбарнинг бош мезони бўлмоғи даркор

Ишчи ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нишон тумани У.Юсупов ҳудудидаги Юбилейний дала шийпонида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарлари, соҳага алоқадор раҳбарлар, вазирликнинг тизим ташкилотлари вилоят ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Вилоятнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни ўзалаштириш, экспорт, ер ўзлаштириш, аҳоли ва ёшларга ер ажратиш, ғалла парвариши, чигит экиш, янги боғ-токзорларни барпо этиш ва бошқа масалалар бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги амалга ошириш режалаштирилган вазифалар ва эришиладиган кўрсаткичлар тақдимоти билан бошланган йиғилишда вазир Иброҳим Абдураҳмонов энг аввало, бу каби рақамлар ҳисоботни виждонан ёндашилган ҳолдаги акс эттирилган бўлиши лозимлигини қайд этди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўтган мавсумда вилоят ялпи ички маҳсулоти ва экспорт салоҳияти ҳам етарли бўлмагани, иш жараёни секинлашиб қолган мавжуд хорижий инвестиция лойиҳаларининг муаммоларини аниқлаш ва лойиҳани қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш бўйича самарали чора кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм