Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимлар учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Ўқув курсларининг бугунги амалий машғулотлари замонавий технологияларга бағишланди. Унда тингловчилар ер майдонларини масофадан зондлаш ҳамда дронлар ёрдамида мониторинг қилиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлади. Машғулотларда экинлар ҳолатини реал вақт режимида таҳлил қилиш, вегетация индекслари орқали ўсимликлар ҳолатини аниқлаш ҳамда сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, машғулотлар давомида қишлоқ хўжалигида нобудгарчиликларнинг олдини олиш ва уларнинг аниқ ҳисобини юритиш мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Мутахассислар иштирокчиларга ҳосилни йиғиб олиш жараёнида йўқотишларни камайтириш, маҳсулот исрофини олдини олиш ва рақамли назорат тизимларини жорий этиш бўйича бир қатор илмий асосланган тавсияларни берди.







