Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маърифат соатида ўзбек тили имлосидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди

Маърифат соатида ўзбек тили имлосидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида навбатдаги маърифат соати ташкил этилди. Унда давлат тилидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, ёзма нутқда имло қоидаларига риоя этиш ҳамда ўзбек тилининг замонавий ривожланиш жараёнлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Маърифат соати давомида ўзбек тили имлосига киритилган асосий ўзгаришлар мавзусида Тошкент давлат аграр университетининг Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири профессор Сайёра Холмирзаева тақдимот қилиб, имло қоидаларидаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалиётда тўғри қўллаш тартиби ҳамда ёзма саводхонликни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берди. Шунингдек, кундалик иш юритиш жараёнида, расмий ҳужжатлар, хизмат ёзишмалари, ахборот ва тарғибот материалларини тайёрлашда адабий тил меъёрларига амал қилиш, сўз ва қўшимчаларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларидан ўринли фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Тақдимот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, имло қоидаларидаги ўзгаришларни амалий мисоллар асосида тушунтиришга алоҳида урғу берилди. Таъкидланганидек, давлат тилининг нуфузини янада ошириш, унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ходимларнинг ёзма ҳамда оғзаки нутқ маданиятини юксалтириш — ҳар бир ташкилот ва жамоа олдидаги муҳим вазифалардан биридир. Маърифат соати якунида олинган билимларни кундалик фаолиятда қўллаш, ҳужжатлар ва ахборот материалларини тайёрлашда ўзбек тилининг имло меъёрларига қатъий риоя қилиш муҳимлиги яна бир бор қайд этилди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.