Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танлови ғолиблари тақдирланди

Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танлови ғолиблари тақдирланди
Бугун Тошкент Давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида вазирлик тизимида “Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танлов доирасида тизимдаги 7 та олий таълим муассасаларининг 206 нафар профессор-ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан вазирлик қуйи бўғинларидаги 769 та ташкилот ва муассасалар фаолияти ўрганилди ва баҳоланди. Танлов якунларига кўра Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2-ўринга лойиқ топилиб, ИИ даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Миллий марказ тизимидаги Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, виночилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институти жамоаси маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган илмий-тадқиқот муассасаси номинацияси ғолиби бўлди. Ушбу муваффақият билан Миллий марказ ҳамда тизимдаги ташкилотлар меҳнат жамоаларини қутлаймиз! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.