Маънавий ишлар самарадорлигини ошириш асосий вазифа

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида “Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танловини ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вазир маслаҳатчиси Э.Абдуалимов, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва вилоятлар бўлимлари масъул ходимлари, вазирликнинг республика тизим ва ҳудудий ташкилотлари, корхона ва муассасаларида маънавий-маърифий ишларга масъул этиб белгиланган ходимлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этди.
Мазкур тадбирда вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг тизимдаги ташкилот, корхона, ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар бўйича амалга ошираётган фаолиятини жорий йилнинг сентабр-октабр ойларида жойларда ўрганиш ва белгиланган мезонлар асосида баҳолаш борасидаги вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, танловни ўтказиш борасида вазирлик ва унинг ҳузуридаги ижро этувчи ҳокимият органларининг тизим ва ҳудудий ташкилотлари, корхона ва муассасалари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлардаги вакилларининг ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалари ҳақида батафсил кенгашиб олинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм