Қизиқарли маълумотлар

Қишлоқ хўжалигининг қадимги ва янги тарихида жуда кўп қизиқарли фактлар мавжуд. Каналимизни кузатиб борсангиз улардан баъзилари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.
Парижда намуна сифатида сақланадиган тупроқ ҳақида эшитганмисиз?
Парижда Халқаро вазн ва ўлчовлар палатасида сақланадиган бир кубометр қора тупроқ унумдорлик меъёридир. Ушбу тупроқ қуйидаги кўрсаткичларга кўра намунали ҳисобланади: тузилиши, ҳаво ва сув ўтказувчанлиги. Унинг таркибида кўп асрлар давомида чириган дашт ўтларидан ҳосил бўлган 15% чиринди мавжуд.
Бундай тупроқ барча қишлоқ хўжалиги ўсимликлари учун идеал озуқа ҳисобланади. Ушбу турдаги қортупроқ Воронеж яқинида жойлашган дашт ерларидан олинган. 1900 йилда у Бутунжаҳон кўргазмаси учун Парижга юборилди ва у ердан машҳур Халқаро палатага ўтказилди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz