Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида олий таълим муассасаларининг педагок мутахасислари учун ташкил этилган 144 соатга мўлжалланган "Мева-сабзавот ва узумчилик йўналишидаги" малака ошириш курси ўз якунига етди.
Курс давомида тингловчилар соҳадаги янги қарорлар, инновацион янгиликлар ва мутахасиссликка оид билим-кўникмаларга эга бўлишди. Якунда эса тинловчилар институтнинг малака аттестация комиссияси қаршисида битирув малакавий ишларини химоя қилдилар.



