Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва илғор тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш, шунингдек, ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ер тузиш, ер муносабатлари ва ердан фойдаланиш” йўналишида бир ҳафталик малака ошириш курслари ташкил этилди. Мазкур малака ошириш курсида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этди. Тадбирнинг кириш қисмида Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Рустам Низамов сўзга чиқиб, институтда ўқув жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда малака ошириш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, директор ўз нутқида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаб, тингловчиларни курс давомида берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга, олган билимларини амалий фаолиятида самарали қўллашга чақирди. Курс машғулотлари давомида тингловчиларга ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, ер тузиш ишларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, ер фондини бошқариш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан назарий ва амалий билимлар берилди. Ўқув машғулотлари соҳа бўйича тажрибали мутахассислар ва малакали экспертлар томонидан интерактив ҳамда амалий ёндашувлар асосида олиб борилиб, тингловчиларнинг мавжуд билимларини мустаҳкамлаш ва уларни реал иш жараёнида қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Курс якунида тингловчиларнинг ўзлаштирган билим ва кўникмалари баҳоланиб, белгиланган талабларни муваффақиятли бажарган иштирокчиларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификатлар топширилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.