Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада такомиллаштириш, замонавий иқтисодий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида “Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш” йўналишида бир ҳафталик малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди. Мазкур малака ошириш курслари давомида тингловчиларга аграр соҳани иқтисодий ривожлантиришнинг замонавий механизмлари, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш ва уларга инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, замонавий инновацион технологияларни қишлоқ хўжалигига жорий этиш масалалари бўйича мутахассислар томонидан назарий ва амалий билимлар берилди. Бир ҳафталик ўқув жараёни якунида тингловчиларнинг ўзлаштирган билим ва кўникмалари баҳоланиб, белгиланган талабларни муваффақиятли бажарган иштирокчиларга тегишли сертификатлар топширилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.