Малака ошириш курслари давом этмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари учун малака ошириш курслари тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.
"Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш" мавзусида бошланган галдаги ўқув курси соҳа мутахассисларининг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга бағишланди.
Курс давомида тингловчилар малакали мутахассислар кўмагида назарий билимларини амалий машғулотлар орқали мустаҳкамлаш, илғор технологиялар, замонавий бошқарув усуллари ва инновацион ечимларни ўз фаолиятига самарали татбиқ этиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўладилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе