Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Малака ошириш курслари давом этмоқда

Малака ошириш курслари давом этмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимлар учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Бугун навбатдаги гуруҳ учун ўқув бошланди. Машғулотлар аввалида институт директори Рустам Низомов ўқув дастурининг моҳияти, унинг асосий йўналишлари, кутилаётган натижалар ҳамда соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва амалий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўқув курслари давомида тингловчилар назарий билимлар билан бир қаторда амалий машғулотларда ҳам иштирок этиб, илғор технологиялар, замонавий бошқарув ва инновацион ечимларни ўз фаолиятига татбиқ этиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлайдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.