маиший_коррупсияга_қарши_кураш

МАИШИЙ КОРРУПСИЯ - КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ
Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида "Маиший коррупсия - келажак заволи" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ бош инспектори, катта лейтенант Б. Ҳусанов ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда институт ходимлари ҳамда докторант, ёш тадқиқотчилар ҳам фаол иштирок этди.
Тадбирни институт ҳуқуқшуноси Ж. Турсунов очиб бериб, бугунги кунда жамият кушандаси - маиший коррупсия жиноятининг салбий оқибатлари, унга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида батафсил сўз юритди.
Мулоқот давомида Қарши шаҳар ИИБ бош инспектори, катта лейтенант Б. Ҳусанов иштирокчиларга маиший коррупсион ҳолатларнинг турлари, унга қарши кураш жараёнлари, қонунчиликда белгиланган уларга қарши жазо чоралари тўғрисида тушунчалар берди. Тадбир якунида мутахассис томонидан тақдим этилган мавзу доирасидаги фойдали қўлланма ва буклетлар тўплами иштирокчиларга тарқатилди.