Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маҳаллий селексия ютуғи: кўсак қурти ва глифосатга чидамли "Равнақ-1 Бт” янги  ғўза нави яратилди

Маҳаллий селексия ютуғи: кўсак қурти ва глифосатга чидамли "Равнақ-1 Бт” янги  ғўза нави яратилди
Ўзбекистон олимлари пахтачиликда яна бир муҳим илмий ютуққа эришди. Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан маҳаллий "Равнақ-1" ғўза навига кўсак қуртига чидамлиликни оширувчи Бт гени киритилиб, янги Бт-генли ғўза нави яратилди. Уч йил давом этган илмий тадқиқотлар ва лаборатория синовларидан сўнг ушбу нав жорий йилда Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги "Санжарбек Жўраев" фермер хўжалигининг 4 гектар майдонида очиқ дала шароитида синовдан ўтказилмоқда. Мазкур ишланма ғўза ҳосилини зараркунандалардан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, пестицидлар қўлланилишини камайтириш ҳамда маҳаллий селексия салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг муҳими, Бт-генли ғўза навларининг маҳаллий шароитда яратилиши келгусида хориждан ғўза уруғларини импорт қилиш ҳажмини қисқартириш, ички эҳтиёжни миллий селексия маҳсулотлари ҳисобидан таъминлаш ва мамлакатнинг уруғчилик соҳасида мустақиллигини янада мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади Уруғчиликни ривожлантириш марказининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари WWW    Факебоок Инстаграм   Телеграм    Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.