Маҳаллий ғўза навларини такомиллаштиришда хорижий генетик ресурслар имкониятларидан фойдаланилмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба стансиясида маҳаллий ғўза навларини генетик такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Тадқиқотлар шўрга чидамли, кўсак қуртига ва гербицидларга қарши барқарор, шунингдек, юқори сифатли тола берадиган навларни яратишга қаратилган. Шу мақсадда Хитойда яратилган "Хин Лу Зао-78" навидан донор сифатида фойдаланилмоқда.
Ушбу нав генетик жиҳатдан ўзгартирилган бўлиб, Бт гени асосида кўсак қурти ва айрим турдаги гербицидларга чидамли ҳисобланади. Мазкур хусусиятлар уни истиқболли дурагай навларни яратишда муҳим генетик ресурс сифатида қўллаш имконини бермоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм