Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маҳаллий ғўза навлари учун янги давр: БТ ва ГТ генлари жорий этилди

Маҳаллий ғўза навлари учун янги давр: БТ ва ГТ генлари жорий этилди
Бухоро вилоятида ишчи ташриф билан бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қоракўл туманидаги “Янгибой Очил ғаллакор” фермер хўжалиги даласида Ҳиндистоннинг уруғчилик соҳасига ихтисослашган “Натҳ Био Генес” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида компания томонидан Ўзбекистоннинг маҳаллий ғўза навларига замонавий генетик технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий тўртта истиқболли ғўза навига БТ ва ГТ генларини ўтказиш ишлари муваффақиятли якунлангани маълум қилинди. Мазкур янгиликнинг аҳамияти шундаки, шу кунгача БТ ва ГТ генлари асосан хорижий селексия навларида мавжуд бўлиб, маҳаллий навларда бундай имконият бўлмаган. Эндиликда эса кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитига мослашган, юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб турадиган маҳаллий навлар замонавий генетик ютуқлар билан бойитилди. Янги технология қўлланилган навлар нафақат юқори ҳосилдорликка эга бўлади, балки пахтачиликда катта зарар келтирадиган шира ва трипс каби зараркунандаларга нисбатан юқори чидамлиликни ҳам намоён этади. Бу эса ҳосил сифати ва иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Учрашув давомида мазкур тўртта янги навни тажриба тариқасида экиш муддатлари ҳамда кейинги босқичдаги ҳамкорлик режалари атрофлича муҳокама қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Таъкидланганидек, халқаро ҳамкорлик асосида илм-фан ва инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш маҳаллий селексия ютуқларининг янги босқичга кўтарилишига, ўз навбатида, Ўзбекистон пахтачилигининг рақобатбардошлигини янада оширишга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.