Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ловиянинг фойдали жиҳатларини биласизми?

Ловиянинг фойдали жиҳатларини биласизми?
Ловия таркибида ўсимлик оқсили жуда кўп бўлиб, организмни етарли миқдорда клетчатка билан таъминлайди ва бу хусусият саратонга қарши таъсир кўрсатади. Ловия ва унинг таркибидаги моддалар ҳужайрани генетик зарарланишини олдини олади. Ловия маҳсулотлари жуда кўп турдаги саратон касалликларининг олдини олади, айниқса, простата ракини даволашда катта ёрдам беради. У ҳазм қилиш аъзолари саратон касалликларининг олдини олишда ҳам жуда яхши ижобий таъсир кўрсатади. Қизил ловия таркибида протеин моддаси кўпроқ. Шунингдек, В9, В6, витаминлари ҳам мавжуд. Улар терининг ҳолатини ва метаболизмни яхшилайди. Бундан ташқари, қизил ловия таркбида магний кўплиги сабабли юрак фаолиятига жуда фойдали ҳисобланади. Оқ ловия эса кўпроқ калсий, калий ва клечаткаларга эга. Бу бойликларнинг барчаси суяклар, тишлар ва юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради. У ошқозон фаолиятини яхшилайди. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, аллергия ва ошқозон-ичак касаллигига чалинганларга қизил ловия истеъмол қилиш мумкин эмас. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.