Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛИВЕ

ЛИВЕ
Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамроҳлигида Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Николаевна Лут Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюриб, мамлакатимизда аграр соҳа илм-фани, билим ва инновацияларни интеграция қилиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишмоқда. Танишув жараёнида фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларига кўчма агрохизматлар кўрсатувчи мобил лабораториялар билан қизиқди.  Мутахасислар билан хизмат кўрсатиш ҳажми, сифати ва фермерларнинг мобил хизматларга эҳтиёжи ҳақидаги ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шундан сўнг меҳмон Миллий марказ ҳудудида жорий йилдан Ўзбекистон- Ўмон ҳамкорлигида фаолият бошлаган халқаро лаборатория имкониятлари билан ҳам яқиндан танишди. Эслатиб ўтамиз ушбу лаборатория озиқ-овқат маҳсулотларини таҳлил қилиб, халқаро даражада тан олинадиган сертификатлар беради. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.